Ла Лига. "Реал" "Валенсия"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди
Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Реал" - "Валенсия" баҳси ўз ниҳоясига етди. "Қаймоқранглилар" 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, "Барселона"га яқинлашиб олди.
52-дақиқада Асенсио гол уриб, ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Винисиус ҳам таблога ўз номини ёздириб қўйди.
Шу тариқа, "Реал" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида "Барса" билан фарқни 5 очкога етказиб қўйди.
Фикрлар