Ла Лига. "Севилья" сафарда ЕЧЛ ярим финалчиси билан дуранг ўйнади

Ла Лига 35-туридан ўрин олган "Вильярреал" - "Севилья" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Дастлаб, Ло Чельсо 86-дақиқада ҳисобни очди. Бироз ўтиб 90+5-дақиқада Кюнде мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, андалусияликлар очколари сонини 65 тага етказиб олган ҳолда, учинчи ўринни мустаҳкамлади. "Вильярреал" ҳисобида 53 очко мавжуд бўлиб, клуб 7-поғонадан жой эгаллаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!