Ла Лига тўрт футболчини “Барселона” таркибидан чиқариб ташлади

“Барселона” дарвозабони Иньяки Пенья, ҳимоячиларидан Рональд Араухо ва Маркос Алонсо, ярим ҳимоячи Серхи Роберто Ла Лига расмий сайтида клуб таркибидан чиқариб ташланди.

Манбаларнинг таъкидлашича, бунга Каталония клуби уларнинг янги шартномаларини ҳали рўйхатдан ўтказа олмагани сабаб бўлган.

Ла Лига раҳбарияти “Барселона”нинг молиявий муаммолари туфайли бир неча футболчи билан тузган шартномасини расмийлаштириш учун қабул қилгани йўқ.

Жоан Лапорта клуби тегишли муаммо ва камчиликларни бартараф қилиши билан бу футболчилар ташкилот сайтига қайта киритилади. Ҳозирча, бу тўрт футболчи Испания чемпионатининг янги мавсумида “Барселона” шарафини ҳимоя қила олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!