Ла Лига вакиллари ПФЛ ходимларига семинар ўтказишади
Ads

Хабарингиз бор бундан авва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Испания Ла Лигаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Ана шу келишувга асосан Ла лиганинг “Осиё давлатлари билан алоқалар” бўлими бошлиғи Хаис Рахмани ва “Мусобақалар ва турнирлар ташкил қилиш” бўлими бошлиғи Рауль Охедалар юртимизга ташриф буюришди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Ла лига бўлим бошлиқлари билан учрашди.  Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов испаниялик мутахассисларни юртимизда кўришдан хурсанд эканини таъкидлар экан, ўзбек футболи ривожи йўлида Испания тажрибасини ўрганиш асосий мақсад эканини айтиб ўтди. Бу мақсадни амалга ошириш учун Ла лига томонидан юртимизга  мутахассисларни жалб қилиш, улар томонидан семинарлар ташкил қилиш, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ходимларига иш фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалий маслаҳатлар зарурлигини айтиб ўтди.

Ўз ўрнида Ла лига бўлим бошлиқлари ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишга, мутахассисларни Ўзбекистонга юбориб, турли семинарлар ташкил қилиш ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини маълум қилди.

Хаис Рахмани ва Рауль Охедалар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси вакиллари ва миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар ходимлари учун семинар ўтказишади.

Семинарда миллий чемпионат ўйинларини ташкил қилишда аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, маркетинг масалалари, ҳомийлар билан ишлаш, мухлисларни стадионларга жалб қилиш каби мавзуларда фикр алмашилинади.

Минбар

Барча блоглар