Ла Лигада "Барселона" футболчиси декабрь ойида тенгсиз! (ФОТО)

ENihlFoX0AEElmh"Барселона" форварди Луис Суарес Ла Лиганинг декабридаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу ойда, Суарес 5 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 6 бор ассистентлик қилди. У фақат "Реал" (0:0) га қарши ўйинда самара кўрсатолмади.

Эслатиб ўтамиз, 4 январь куни "Эспаньол" (2:2) га қарши кечган беллашувда ҳам уругвайлик ҳужумчи гол урди ва голли узатмани ҳам амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!