Ла Лигада истеъфо юз берди

Испаниянинг “Леганес” клуби бош мураббийи Маурисио Пеллегрино ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича томонлар ўртасидаги шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинган.

Маълумот учун, 48 ёшли аргентиналик мутахассис “Леганес”ни 2018 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остидаги жамоа ўтган мавсум Ла Лигани 13-ўринда якунлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Леганес” ортда қолган 9 та турдан сўнг бор йўғи 2 очко жамғарган ҳолда сўнгги 20-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!