Ла Лигада октябрь ойининг энг яхши мурабийи эълон қилинди

Ханс-Дитер Флик октябрь ойида Ла Лиганинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Барселона" бош мураббийи Карло Анчелтти ва Иманол Алгуасилни ортда қолдириб, овоз бериш натижасига кўра устун келди. Флик мавсумдаги иккинчи марта мазкур мукофотни қўлга киритди. Аввалроқ, у август ойида Ла Лиганинг энг яхши мураббийи деб топилганди.

Октябрь ойида Флик бошчилигидаги "Барселона" Ла Лиганинг 3 ўйинида 3 та ғалаба қозонди: "Алавес," "Севиля" ва "Реал Мадрид". Тўплар нисбати 12:1. Каталонияликлар чемпионатда "Реал"дан 6 очко фарқи билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!