Ла Лигада яна бир мураббий истеъфога чиқарилди

Испаниянинг "Райо Вальекано" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Мичелни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мадридликлар ушбу мутахассисни жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабаб ишдан олишган. Таъкидлаш керакки, улар айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида 23 очко билан 19-ўринни эгаллаб турибди. Улар чемпионатнинг қаторасига 5та баҳсида имкониятни бой беришди.

Маълумот учун, Мичель "Райо Вальекано"ни 2017 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!