Ла-Лиганинг 6 карра чемпиони "чўкиш"да давом этмоқда

Катта ва улкан тарихга эга "Валенсия" клубининг айни дамдаги ишлри жойида эмас. Гап шундаки, жамоа Ла-Лига турнир жадвалида сўнгги ўринга тушиб кетди.

Кеча 10-тур доирасидаги уй учрашувида Рубен Баража бошчилигидаги жамоа "Лас-Палмас"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. "Кўршапалаклар" жорий мавсумда фақат биттагина ғалабага эришган ҳолда турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа бор-йўғи 6 очко тўплай олди ва охирги 67 йилдаги энг ёмон натижасини кўрсатди. Яъни клуб сўнги маротаба 1957/58 йилги мавсумда ана шундай ёмон старт олиб, 5 очко тўплаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!