Ла Лиганинг энг зўр футболчиси ким бўлди? (фото)

  • 29 май, 2024, 07:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” вакили Жуд Беллингем  2023-2024 йилги мавсумда Ла Лиганинг энг зўр футболчиси деб топилди.

Tecno

Испания чемпионатида дебют мавсумини ўтказган 20 ёшли англиялик ўйинчи Ла Лигада 28 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига олтита голли пас узатди.

Жуд Беллингем умумий ҳисобда барча турнирларда 41 маротаба майдонга тушиб, 23 та гол ва 12 та ассист муаллифи бўлди.

Беллингем мавсумнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилган Винисиус Жуниор (“Реал”), Такефусу Кубо (“Реал Сосьедад”), Артём Довбик, Алеиш Гарсия (“Жирона”), Роберт Левандовски (“Барселон”), Антуан Гризманн (“Атлетико”), Иско (“Бетис”), Кириан Родригес (“Лас-Пальмас”) ва Александр Сёрлотт (“Вильярреал”) каби чарм тўп усталарини ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!