Лаллана 2 ойлик битимга эга бўлди

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана мавсум якунланиши билан жамоани тарк этади.

32 ёшли футболчи жамоа жамоа билан 2 ойга битимни узайтирди. Айнан шу ватқда АПЛнинг амалдаги мавсуми якунланиши режалаштирилган. The Telegraph нашрининг маълумотига кўра, англиялик футболчи маоши камайтирилишига ҳам рози бўлган.

Ушбу битим якунига етгач, Лаллана "Ливерпуль"ни тарк этади. У жамоада 6 йил фаолият олиб борди ва кейинги мавсумни "Лестер" клубида ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!