Лаллана

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ярим ҳимоячиси Адам Лаллана мавсум якунлангач, жамоани тарк этмаслигини маълум қилди.

Айтиш керакки, 32 ёшли футболчи АПЛ рестартидан сўнг бирор марта ҳам майдонга тушгани йўқ. У жорий мавсум премьер-лигада 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Лаллана “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)