Ламин Ямал “Барса”ни хавотирга солиб қўйди
“Барселона” Испания чемпионатининг навбатдаги турида Роберт Левандовскининг ягона голи эвазига “Хетафе”дан устун келди.
Ханс-Дитер Флик бошқараётган жамоа Ла Лигада кетма-кет еттита учрашувда ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Footmercato ва COPE каби нашрларнинг маълум қилишича, “Барселона” етакчиларидан Ламин Ямаль стадионни оқсаган ҳолда тарк этган. Клуб мутасаддилари 17 ёшли футболчи жароҳат олганидан хаводирда.
Манбага кўра, Ламин ўйинда оёғидан зарба еган ва оғриқ ҳис қилмоқда.
Клуб тиббиёт хизмати вакиллари тез орада Ямални чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади ва шундан сўнг унинг аҳволига баҳо берилади.
Ямаль Испания чемпионатининг еттита турида ҳам иштирок этиб, ўз ҳисобига учта гол ва бешта ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар