Ламин Ямал дунёнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилди
"Барселона" ва Испания терма жамоаси аъзоси Ламин Ямал Laureus World Sports Awards талқинига кўра, дунёнинг энг яхши ёш спортчиси деб топилди.
"Бу мукофотни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Академияга, оиламга, онамга, отамга, бувижонимга ва жамоадошларимга миннатдорлик билдираман. Шунингдек, Карлос Алькарасни ҳам табриклайман. Мен жуда бахтлиман ва бу менга янада олдинга интилишимга ёрдам беради", — деди Ямал тақдирлаш маросимида.
Маълумот учун, жорий мавсум вингер каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 44 та ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар