"Ланс" спорт директори: Ҳа, Ҳусанов кетади, аммо...

CHERY AUTO

"Ланс" спорт директори Пиере Дреосси Абдуқодир Ҳусановнинг қишда жамоани тарк этиши ҳақида фикр билдирди: 

"Ҳа, Ҳусанов кетмоқда. Бироқ ҳамон бизнинг талабларимизга мос тушадиган молиявий таклиф бўлгани йўқ. Барчаси иқтисодий балансимизни тўғрилашга қаратилган", - деди Дреосси. 

Таъкидлаш керак, таниқли журналист Фабрицио Романо Ҳусановнинг "Сити"га эҳтимолий трансфери борасида яқин кунлар ичида икки маротаба маълумот берди. Унинг сўнгги берган инсайдига кўра, айни вақтда "шаҳарликлар" "Ланс" билан ҳам, футболчимиз билан ҳам музокараларга киришган. 

Айни вақтда Абдуқодирнинг "Трансфермаркт" порталидаги қиймати 12 миллион. Бироқ "Ланс" унинг трансферидан 40 миллион евро атрофида пул ишлаб олмоқчи. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!