Лапорта “Барса”да тозалашни бошлади. Биринчи кетадиган юлдуз номи ошкор бўлди

“Барселона” президенти этиб сайланган Жоан Лапорта биринчи бўлиб қайси футболчидан воз кечишини маълум қилди.

Хабарларга қараганда, янги раҳбар жамоанинг бразилиялик плеймейкери Филиппе Коутиньога ортиқ ишонч билдирмайди ва қимматбаҳо футболчини ёзда сотиб юборади.

Янги раҳбарият Коутиньодан ташқари, яна бир неча катта маош оладиган футболчилардан воз кечишга қарор қилган. Бунга кўп жиҳатдан коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан молиявий инқироз сабаб бўлмоқда.

Бундан ташқари юлдузли таркибга эга жамоа ўзи иштирок этаётган мусобақаларда аввалгидек кўп ғалаба қозона олмаяпти.

Филиппе Коутиньо жорий мавсумда 12 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта голли пас оширди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!