Лапорта “Барселона” нима қилса чемпион бўлишини айтди
“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта жамоа жорий мавсумда чемпион бўлишига ишонмоқда.
“Валенсия”га қарши ўйиндан олдин, бешта учрашувда ютсак, чемпион бўлишимизни айтгандим. Энди ўйинлар сони биттага қисқарди. Шу тўртта баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилсак, мамлакат чемпиони бўламиз. Мен жамоага ишонаман, - деди Лапорта.
Айни пайтда мусобақа жадвалида 76 очко жамғарган “Атлетико” пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда турган “Реал” футболчилари ўз ҳамшаҳарларидан икки очкога ортда қолмоқда. “Барселона” ҳисобида ҳам Зидан шогирдлари сингари 74 очко бор.
“Барселона” чемпионатдаги охирги учрашувни “Атлетико”, “Леванте”, “Сельта” ва “Эйбар”га қарши ўтказади. 8 май куни Каталонияда “Атлетико” билан бўладиган ўйин чемпионлик масаласига ойдинлик киритади.
Фикрлар
1.Реал М
2.Барса
3.Атлетико М