Лапорта: “Биз “Барселона”ни молиявий инқироздан қутқардик”
“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубда бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, айни дам испан гранди молиявий жиҳатдан яхшиланган.
“Биз 215 миллион еврога футболчиларни сотдик. 74 милллион еврога трансферлар амалга оширдик ва 141 миллион евро фойда кўрдик.”
“Иқтисодий ҳолат бўйича гапирадиган бўлсак, биз клубни сақлаб қолдик ва эндиликда назорат ўз қўлимизда”, - деди Жоан Лапорта.
"Барселона" ёзги трансферлар ойнасида таркибни кучайтиришни режараштирган. Маълум бўлишича, жамоа Бернарду Силва, Илкай Гюндоган ва Бенжамин Паварни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Фикрлар