Лапорта "бомба" трансфер масаласида таниқли агент билан учрашди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта кеча агент Мино Райола билан учрашди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. 

Учрашув Туринда бўлиб ўтди. Музокаралар жараёнида "Барса" спорт директори Матеу Алемани ҳам бор эди. Лапорта Райола билан учрашувда "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд трансферини муҳокама қилди, дея "Mundo Deportivo" хабар берди. 

Каталония клуби президенти агентдан трансфер миқдорини камайтиришни сўраган, шунингдек, Холанд Хавининг лойиҳасида муҳим фигурага айланишини айтган. 

Қайд этиш лозим, ушбу учрашувда томонлар "Аякс" ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи трансфери борасида ҳам гаплашишган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!