Лапорта: "Энди "Барселона" таниқли футболчиларни сотиб олиши мумкин"

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта Каталония клубидаги молиявий аҳвол ҳақида гапирди.

- Молиявий аҳволимиз анча яхшиланди. Биз нормал ҳолатга яқинлашдик. Энди "Барселона" таниқли футболчиларни сотиб олиши мумкин. Яқин келажакда биз молиявий аҳволимиз ҳақида батафсил маълумот берамиз, - дея Лапорта сўзларини келтиради "La Vanguardia" нашри.

Аввалроқ, уч йиллик тежамкорлик ва иқтисодиётни тиклаш бўйича фаол ишлардан сўнг клуб футболчиларнинг иш ҳақи харажатларини клуб даромадининг 60 фоизигача (399 миллион евро) камайтиришга муваффақ бўлган, 2020/2021 йилги мавсумда эса бу кўрсаткич 98 фоизни ташкил этгани айтилган эди.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" Ла Лиганинг ўтган мавсумини турнир жадвалида иккинчи ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!