Лапорта Гюндоганнинг нима сабабдан кетганига ойдинлик киритди

"Барселона" президенти Жоан Лапорта Каталония клубини тарк этишдан олдин ёзган хайрлашув мактубида "Агар бу жамоанинг молиявий аҳволини яхшилашга ёрдам берса, Испания грандини тарк этишга тайёрман" деб айтган "кўк-анорранглилар"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг сўзларига жавоб қайтарди.

- Гюндоган  Флик билан учрашиб, жамоадаги вазиятни баҳолаб, кетишга қарор қилди. Клубга келган Ольмо Гюндоган билан бир хил вазифани бажарувчи футболчи.

Бу футболчи ва клубнинг қарори эди. Бу молиявий инқироз сабабли эканлигини эшитдим. Бироқ, ундай эмас, - дея Лапортанинг сўзларини келтирди "Manchester Evening News" нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!