Лапорта Куман бўйича бир қарорга келди

“Барселона”нинг янги президенти Жоан Лапорта жамоа бош мураббийи Рональд Куман билан учрашув ўтказди.

Суҳбатдан сўнг, клуб раҳбари нидерландиялик мутахассис келаси мавсумда ҳам ишини давом эттиришини маълум қилди. Аввалроқ, “Барселона” Чемпионлар лигасини эрта тарк этгани туфайли Лапорта бош мураббийни истеъфога чиқаришга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Энди Рональд Куман камида шартномаси охиригача клубда қолиши мумкин ва бошланган ишларни охирига етказиши керак бўлади.

Жорий мавсумда каталонияликлар Испания чемпионати ва мамлакат кубогида ғолиб чиқиш учун курашмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)