Лапортанинг “Барселона”ни қутқариш режаси: Хави ва Пуйолни қайтариш, Мессини сақлаб қолиш ва Холандни сотиб олиш

Мессини таркибда сақлаб қолиш

Афсона, тўпурар, диспетчер. Агар Лапорта Мессини таркибда сақлаб қолмоқчи бўлса, у ҳолда аргентиналик футболчининг отаси Хорхенинг “оғзини” пул билан ёпиши керак. Шундагина Лео “Барса”ни бошқа жамоага алмаштирмаслиги мумкин. Каталонияликлар буни уддаласа, Месси, албатта яна бир неча мавсум жамоага катта фойда келтиради.

Ҳозир "Барcелона"да Мессига аввалгидек маош тўлашга шароит йўқ. Аммо Леонинг раҳбариятга қўяётган "ультиматумига" рози бўлиш мумкин. Чунки у нормал таклифларни бермоқда – ёшларга кўпроқ ишонч билдириш, жамоанинг фахрий футболчиларига бўлажак трансферлар масаласида спорт директори билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш ҳуқуқини бериш. Аммо Лапорта Мессига тўлиқ бўйсунишни хоҳлайдими? Бу ҳақиқатдан йироқ, айниқса, бир неча йилдан сўнг барибир Мессининг кетишини иноабтга олганда. Мантиқан олиб қараганда ҳам, раҳбарият янги жамоани барча ишларга таъсир ўтказа оладиган футболчи атрофида қурмайди.

Лапорта обещает удержать Месси | ReadFootball

Хави-бўлажак мураббий

Куман катта муваффақиятсизликка учрамади, аммо унда муҳим ўйинларда ғалаба қозониш учун мураббийлик ғоялари етишмаяпти. Оддий жамоалар осонгина мағлуб этилди, аммо ПСЖ ва “Реал” каби жамоалар “Барселона”нинг ҳақиқий кучини кўрсатиб қўйди. Бироқ Куманга яна бир мавсум имкон берилса, балки у вазиятни изга солиши ва жамоани совринлар сари етаклаши мумкиндир.

Бир қарашда Хави “Барселона” мураббийлиги учун энг муносиб номзоддек туюлади. Аммо унинг бошига Лэмпарднинг куни тушмайдими? Қатардаги совринлар Эрнандеснинг зўр мураббийлигини исботламайди. Каталонияликлар эса иккинчи Гвардиола ва Зиданни қидирмоқда. Хави бу борада асосий номзод бўлиб турибди.

Mundo Deportivo опубликовал причины отказа Хави возглавить «Барселону» -  Чемпионат

Пул топиш

Пулнинг етишмаслиги янги мураббий олиб келишга, Мессини сақлаб қолишга ва янги трансферларни амалга оширишга катта тўсиқ бўлади. Лапортанинг эса пул ишлаб чиқарадиган заводи йўқ. Шу сабабли унинг олдида 2 та йўл бор:

1- У Бартомеу билан ишлашни хоҳламаган 35 та кичик ҳомийлар топди ва айнан шулар орқали молиявий ҳолатни яхшилаши мумкин.

2-Давлатдан ва мухлислардан қарз олиш. У жамоа облигацияларини чиқармоқчи ва йиғилган қарзни 2023 йилгача тўлашни режалаштирмоқда.

Қоғозда ҳаммаси чиройли. Лапортанинг сўзларига кўра, Месси “Барселона” даромадининг 8 фоизини олади ва клуб бюджетининг 30 фоиз миқдорида фойда келтиради. Бу нотўғри. Масалан, Роналду “Реал”дан кетгач “қироллик клуби”нинг даромадлари камаймади, ҳатто пандемия даврида ҳам. Қолавреса, Испания “Барселона”га кўп пул беради, деб ким айтди? Мухлисларнинг ҳаммаси ҳам Лапортага тўлиқ ишонади, деб ўйлайсизми? Янги президент катта эҳтимол билан мамлакатнинг обрўли миллиардерлари билан тил топишишига тўғри келади.

Лапорта встретился с Куманом и футболистами "Барселоны" (Видео) - FootBoom

Таркибни тозалаш

Агар Гризманн, Дембеле, Коутиньо, Брейтуэйт, Пьянич ва Умтити жамоадан кетса, “Барселона” мухлислари бундан ранжимайди. Бу клуб ғазнасига ҳам енгиллик бўлади ва янги футболчилар сотиб олишга молиявий имконият пайдо бўлади.

“Барселона” қандай қилиб муваффақиятли трансферлар амалга оширишни унутиб қўйди. Лапорта аввалги президентлик даврида “Барселона”га Бекхэмни таклиф қилган, аммо якунда у “Реал”га ўтган. Кейин каталонияликлар Дэвиднинг ўрнига ПСЖдан Роналдиньони сотиб олди. Гризманн, Дембеле ва Коутиньонинг сотиб олиниши “Барселона”га катта зарар келтирди. Чунки ушбу футболчилар анча қиммат нархда харид қилинган эди.

You can't imagine what it was like to see you two from yards behind':  Carles Puyol and Andres Iniesta swoon at Xavi's skills

Афсоналарни жамоага қайтариш

Лапорта олдинги хатоларини такрорламасликни орзу қилади. Шунинг боис у биринчи навбатда жамоанинг аввалги нуфузини тиклаш учун клуб афсоналарини ортга қайтармоқчи. Пуйоль ва Иньеста каби яқин ўтмишнинг ёрқин намоёондалари ҳали ҳам дунё бўйича кўплаб мухлисларига эга. Агар Хави бош мураббий сифатида қайтадиган бўлса, нур устига аъло нур бўлади.

Афсоналардан бири бўлган Эрик Абидаль аллақачон клубда ишлаб кўрди. Маълум бўлдики, “Барселона” афсонаси бу профессионал мутахассис дегани эмас. Лапорта ҳам ҳудди Бартомеунинг усулини қўллаб, клубнинг обрў-эътиборга эга шахслари орқали ўз кирдикорларини яширишни мақсад қилаётган бўлиши мумкин. Энг муҳими скаутлар, спорт директори ва бош мураббий ким бўлишидир.

Трансферы, Эрлинг Холанд может перейти в «Барселону», если уйдёт Лионель  Месси, куда перейдёт Эрлинг Холанд - Чемпионат

Суперҳужумчи сотиб олиш

Месси Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун раҳбариятдан супер трансферларни амалга оширишни талаб қилмоқда. Эрлинг Холанд жамоа ҳужумида Луис Суаресдан сўнг юзага келган муаммони тўлиқ бартараф этиши мумкин. Шунда “Барса” “3-4-1-2” тактикасида ўйнаши мумкин. Бунда Месси плеймейкерлик ролини бажаради.

Агар Холанд “Камп Ноу”га келмаса, у ҳолда Лапортанинг ҳолига маймунлар йиғлаши мумкин. Чунки, Месси бошқа жамоага кетади, Хави молиявий ҳолат барқарорлашмагунича жамоага келишни хоҳламайди, Гризманн ва Дембелега харидор чиқмаса, уларни яна жамоада олиб қолишга тўғри келади.

Юқоридаги фикрлар шунчаки бир тахмин эди холос. Аммо барибир Лапорта “Барселона”ни бу вазиятдан олиб чиқиши осон бўлмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!