Латофатли Нигина бугун кортга чиқади
Таиланднинг Нонтабури шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг асосий тўр баҳслари бошланди.
 
Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда мамлакатимиз шарафини Нигина Абдураимова ҳимоя қилади.
 
Қуръа натижасига кўра, Нигина бугун илк даврада япониялик Фуна Козакига қарши кортга чиқади.
 
Эслатиб ўтамиз, Нигина Абдураимова ўтган ҳафтада Нонтабури шаҳрида ўтган турнирида финалга қадар етиб борди.