"Лацио" - "Ювентус": Матнли трансляция
Италия чемпионати 7-туридан ўрин олган "Лацио" - "Ювентус" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+6'
Ўйин якунланди.
- 90+5'
ГОЛ! Хоакин Корреа ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди.
- 90'
Иккинчи таймга тўрт дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Кайседо Бонуччига қўпол ўйнади.
- 88'
Алваро Мората ўрнини Федерико Бернардескига бўшатиб берди.
- 88'
Перейранинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 86'
Лацио Ювени қамал қилиб олди.
- 84'
Куадрадо Ачербига нисбатан қўпол ўйнади. Хакам сариқ карточка билан огоҳлантирди.
- 81'
Марушич боши билан яқин масоадан зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 80'
Перейранинг пасини ҳимоячи қайтарди.
- 78'
Жан Даниэль Акпа-Акпро қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 77'
Луис Альберто ўрнини Андреас Перейрага бўшатиб берди.
- 77'
Данило Катальди ўрнини Жан Даниэль Акпа-Акпро эгаллади.
- 76'
Деян Кулусевск ўрнига Вестон Маккенни ўйинга қўшилди.
- 76'
Роналду майдонни тарк этди. Дибала майдонга тушди.
- 75'
Бурчак иўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 74'
Савичнинг зарбаси жонли деворга тегди, ВАР кўришимиз мумкин.
- 73'
Корреага нисбатан жарима майдони чизиғи енида қўполлик ишлатди.
- 70'
Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 70'
Корреа жарима майдонига ериб кириб зарба йўллади, тўп Бонуччига тегиб майдонни тарк этди.
- 68'
Роналду ўйиндан ташқари холатда қолиб кетди.
- 67'
Куадрадо бурчакдан тўпни узатди, тўп Моратага тегиб майдондан чиқиб кетди.
- 66'
Роналду Рамосни алдай олмади ва жарима майдони ичида йиқилди. Бурчак тўпи.
- 63'
Альбертонинг паси ноаниқ бўлди.
- 61'
Қуадрадо тўпга кеч қолди ва ҳимоячини ушлаб қолди.
- 59'
Корреа ҳужумда фол ишлатди.
- 58'
Рабоьнинг қанотдан йўллаган зарбасидан сўнг Рейна сейв намойиш этди.
- 57'
Роналду қарши ҳужумда Моратага тўпни узатди, бироқ Рейна тўпни ушлаб олди.
- 55'
Мохамед Фарес захирага олинди. Мануэль Лаццари майдонга тушди.
- 54'
Ведат Мурики ўрнини Фелипе Кайседо эгаллади.
- 53'
Штефан Раду ўрнини Уэс Худтга бўшатиб берди.
- 52'
Рамос йиқитилди. Мората нохақ.
- 51'
Бектанкур жуда агрессив ўйнади. Хакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 49'
Марушич қанотда тўпни эгаллаб олиб, зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 47'
Майдон марказида Куадрадо йиқитилди.
- 46'
Кулусевскининг зарбаси ўхшамай қолди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'
Биринчи тайм якунланди.
- 45+1'
Роналду жаримадан кучли зарба йўллади, Рейнадан чиройли сейв.
- 45+1'
Данило Катальди Қулсевски жарима майдони чизиғи чегарасида йиқитди. Хакам сариқ карточка кўрсатди.
- 45'
Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Роналду Юве ҳужумини гол билан якунлаши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди.
- 40'
Кулусевски ўз дарвозаси яқинида қўполлик ишлатди. Жарима тўпи.
- 39'
Алберто Корреани қулай вазиятга олиб чиқмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар уни ўқий олишди.
- 38'
Мурикини жамоадолари қулай имкониятга олиб чиқишди, унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
- 37'
Роналду яхши имкониятга эга бўлган эди, бироқ зарбасига аниқлик етишмади.
- 37'
Савич зарба беришга уриниб кўрди, ҳимоячи блоқ қўйди.
- 34'
Энди Фарес қўпол ўйнади.
- 34'
Бентанкур рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Хакам ўйинни тўхтатди.
- 33'
Барчаси жойида, Криштиану ўйинни давом эттира олади.
- 32'
Бурчак тўпидан сўнг хаводаги курашда Роналду рақиб билан тўқнашиб кетиб, майдонга йиқилди.
- 31'
Фработтанинг пасини ҳимоячилар майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.
- 27'
Роналду икки ҳимоячи қуршовида тўпни йўқотди. Лацио эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
- 25'
Луис Алберто йиқилди, пенальти йўқ.
- 24'
Ювенинг ҳужуми ноаниқ пас билан якунланди.
- 22'
Милинкович Савич Муриккега голли пас узатди, бироқ у очиқ дарвозани ишғол қила олмади.
- 21'
Бурчак зарбасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 19'
Лацио бурчак зарбаси тепади.
- 18'
Корреанинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
- 16'
Лационинг яна бир ҳужуми самарасиз бўлди.
- 15'
ГОЛ! Куадронинг пасидан сўнг Роналду тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди.
- 14'
Бурчак зарбасидан сўнг Лацио футболчиларининг босими давом этди, бироқ Корреа тўпни ўзига бўйсиндира олмади.
- 13'
Лациоинг навбатдаги ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.
- 12'
Рабьо узоқдан зарба йўллади, дарвозабон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
- 10'
Корреа тўпни жарима майдонига узатиб берди, аммо ҳимоячилар аниқ ўйнашди.
- 8'
Рабьл тўпни эгаллаб олиб, Роналдуга пас берди, бироқ Криштианунинг зарбаси ўхшамади.
- 6'
Марушич қарши ҳужумда яхши имкониятни йўққа чиқарди, Бонуччи тўпни узоқлаштирди.
- 6'
Алваро Мората ҳужумда қўполлик ишлатди.
- 4'
Фрабортанинг паси жамоадошларигача етиб бормади.
- 3'
Тўпни туринликлар ўзида ушлаб туришибди.
- 1'
Бошладик.
- 0'
Ўйинни бошлаш учун барчаси тайёр.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан бирга Италия А Сериясининг марказий баҳсини бирга кузатиб борамиз.
Фикрлар