"Лацио" Голландия терма жамоаси ҳужумчисини таркибга қўшиб олмоқчи

  • 4 март, 2020, 18:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Римнинг "Лацио" клуби "Лион" ҳужумчиси Мемфис Депайнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра римликлар келаси мавсум Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш учун таркибни кучайтиришмоқчи. Ўз навбатида голландиялик футболчининг ҳам француз клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Шу боис "Лион" раҳбарияти уни текинга қўйиб юбормаслик учун ёзда сотиб юбориши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Депай тиззасидан жиддий жароҳат олгани боис ҳозирда даволанмоқда. У бу мавсум бошқа майдонга тушолмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!