"Лацио" испаниялик футболчиси билан шартномани узайтирди

Римнинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячи Луис Альберто билан амалдаги шартномани узайтиргани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 25 ёшли испаниялик футболчи римликлар билан 2022 йилга қадар шартномасини узайтирган.

Маълумот учун, асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Альберто жорий мавсум “Лацио” сафида жами 31та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!