"Лацио" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андреас Перейра А Серия клубига кўчиб ўтишга яқин турибди.

24 ёшли бразилиялик футболчи бугун “Лацио” билан шартнома имзолашдан олдин Римда тиббий кўрикдан ўтди. Перейра А Серия клубида ижара асосида тўп суради. Шу билан бирга “Лацио”да уни кейинчалик 27 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд бўлади. Эътиборлиси, агар бу содир бўлса, Перейра “Лацио” тарихидаги энг қиммат футболчига айланади.

Перейра ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!