"Лацио" ўзига Бундеслигадан гол урадиган зўр ҳимоячи топди
"Аугсбург" клуби ҳимоячиси Филиппе Макс фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "Лацио" тез орада 26 ёшли футболчининг трансфери бўйича таклиф юбормоқчи.
Макс жорий мавсум Бундеслигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар