"Лацио" вирус билан курашиш учун саримсоқдан фойдаланмоқчи
Il Giornale нашри хабарига кўра, "Лацио" раҳбарияти футболчиларининг иммунитетини кўтариш учун C ва D витаминлари, озроқ аспирин, шоколад ва саримсоқдан фойдаланмоқчи.
Ушбу воситалар футболчиларнинг кунлик овқатланиш таркибига қўшилади. Айни вақтда клуб мураббийлар штаби ва шифокорлар машғулотларга қайтиш учун турли вариантларни кўриб чиқишмоқда.
Олдинроқ, А Серия клублари 4 майдан машғулотларга қайтиш масаласини кўриб чиқаётгани хабар қилинган эди.
Маълумот ўрнида, 18 апрель кунги ҳолатга кўра, жаҳон бўйича 2 256 844 киши, Италияда эса 172 434 киши коронавирус юқтириб олганлиги аниқланган.
Фикрлар