Лаутаро “Челси”, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед”га кутилмаган жавоб қайтарди

А Серияда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Лаутаро Мартинесга Европанинг бир неча грандалари, хусусан, “Реал”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аргентиналик форвард уларнинг ҳафсаласини пир қилди.

26 ёшли футболчининг “Интер” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этса-да, Лаутаро клуб билан янги битим тузишни истаяпти.

Томонлар ҳамкорликни узайтириш борасида ҳали музокараларни бошлагани йўқ. Харидорлар бу трансферни амалга ошириш учун аввал футболчини кўндириб, кейин “Интер” билан музокарага киришишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!