
Лаутаро Мартинес кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Интер" сардори ҳисобланган Лаутаро Мартинес ПСЖдан учралган аламли мағлубият ҳақида гапирди:
"Биз тайёргарлик кўрган нарсаларнинг бирортасини ҳам амалга ошира олмадик. ПСЖни табриклайман, улар хатосиз ўйнаб, ғалабага муносиб бўлишди.
Жамоа, мураббий ва клубимиз билан фахрланаман. Бирорта ҳам соврин ютмаган бўлсак-да, ажойиб мавсум ўтказдик. Энди ўрнимиздан туриб, оёққа туришимиз керак. Биз курашга бор куч-ғайратимизни сарфладик. Тушкунликка тушган бўлсак-да, ичимда ғурур ҳисси бор" - дея таърифлаб ўтди аргентиналик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли форвард кечаги беллашувда 90 дақиқа ҳаракат қилиб, 6.1 баллни қўлга киритди.
Фикрлар