Лаутаро Мартинес ота бўлди! (ФОТО)
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес илк марта ота бўлди. Аргентиналик футболчи янги дунёга келган қизчасига Нина, деб исм қўйди.
23 ёшли Мартинес “Интер” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар