Лаутаро Мартинес учун АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқчи

"Интер"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Челси" қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда Evening Standart.

Лондон клуби раҳбарияти жорий йил ёзида ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида "Интер" ҳужумчисини харид қилишга уриниб кўрмоқчи.

Таъкидланишича, аргентиналик форварднинг трансфер нархи тахминан 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шунингдек, "Челси" "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембелега қизиқиш билдирмоқда.

Ушбу мавсумда Мартинес "нераззуррилар" либосида 27 та баҳсда майдонга тушиб, 16 та гол киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Олдинроқ, "Челси" "Аякс" дарвозабони Андре Онанни ҳам сотиб олишга қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)