Лаутародан энди "Интер"да ҳам ёрқин ўйинлар кутилади
Миланнинг "Интер" клуби бош директори Жузеппе Маротта Аргентина терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги ғалабаси ҳақида гапирди.
Маротта Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида жаҳон чемпиони бўлган Лаутаро Мартинесдан жуда хурсанд эканлигини айтди. Функционер бу ҳар қандай футболчининг фаолиятида муҳим воқеа бўлишини қайд этди.
"Биз Қатардаги муваффақият Лаутарога қўшимча куч бағишлашига умид қиляпмиз. "Интер"даги ўйинларда энди у энг яхши фазилатларини кўрсатади, деб ўйлайман" - деди Маротта.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида пенальтилар сериясида французларни мағлуб этганди.
Фикрлар