Лаймер: «Бу натижа “Бавария”дан кўра “Боруссия Дортмунд”га кўпроқ қўл келади»
«Бавария» «Боруссия» билан 2:2 ўйнаб, очколарини 18 тага етказди ва Бундеслигада пешқадамликни сақлаб қолди
«Бавария» ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер Германия Бундеслигасининг 8-тури доирасида «Боруссия Дортмунд»га қарши ўтказилган учрашув (2:2) ҳақида гапирди.
«Биз кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, бунинг учун етарлича вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда рақибда унчалик кўп имконият бўлмади, аммо улар иккитасидан фойдалана олишди. Бу учрашувда рақиб дарвозаси олдида яратган барча имкониятларимизни голга айлантира олмадик. Бундай ҳолатлар баъзан содир бўлади. Бу дуранг рақибга биздан кўра кўпроқ қўл келади», — дея Лаймернинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирмоқда.
Ушбу натижадан сўнг «Бавария» 18 очко жамғарган ҳолда Германия чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда.

Изоҳлар (0)