Леау АПЛ жамоасига кўчиб ўтиши мумкин

CHERY AUTO

"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау фаолиятини Лондоннинг "Челси" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fussballdaten" хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "аристократлар" Леауни 75 миллион еврога сотиб олишни режалаштирмоқда. Португалиялик универсал ҳужумчи қишки трансфер ойнасида "кўклар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. Бу мавсумда 26 ёшли футболчи барча мусобақаларда 13 та ўйинда иштирок этиб, еттита гол урди ва битта голли узатма беди.

Маълумот учун, Леаунинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнгача амал қилади. "Transfermarkt" портали футболчининг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!