Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Леауга даъвогар жамоалар аниқ бўлди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Ҳужумчи кимга насиб қилади?

«Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леау жорий трансфер ойнаси якунлангунча жамоани тарк этиши мумкинлиги яна кун тартибига чиқди.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, португалиялик футболчи вакили билан яқин кунларда «Галатасарай» янги музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Леау учун курашда турк клубига Саудия Арабистони чемпионати жамоалари ҳам рақобатчи бўлиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, 27 ёшли ҳужумчининг кетиб қолиш эҳтимоли жуда юқори баҳоланмоқда.

Аввалроқ Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олишга «Фенербахче» ҳам урингани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Шунингдек, яқинда агент Жорже Мендеш футболчини «Рома»га таклиф этгани маълум бўлди.

Леаунинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, «россонери» эса унга қизиқаётган клублардан тахминан 40 миллион евро атрофида тўлов сўрамоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ