Легионер “Навбаҳор”дан қизиқиш борлигини тан олди
Қозоғистоннинг “Мактаарал” жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Абдураҳмонов қишки трансферлар даврида “Навбаҳор”га кўчиб ўтиш мумкин.
Қирғизистонлик футболчи KyrgyzFootball сайти вакилларига наманганликлардан қизиқиш борлигини айтди.
- “Навбаҳор” менга қизиқаётгани бор гап. Лекин ҳали расмий таклиф бўлгани йўқ. Ҳозир бор эътиборимни Қирғизистон терма жамоасига қаратганман.
Келажагим ҳақида Осиё чемпионатидан кейин қарор қабул қиламан, - деди Одилжон Абдураҳмонов.
27 ёшли ярим ҳимоячи Қирғизистонда “Алдиер” ва “Олой” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, 2021-2022 йиллар давомида “Бунёдкор”да ўйнаган.
Абдураҳмонов ўтган мавсумда Қозоғистон чемпионатида 17 та учрашувда қатнашиб, битта голли пас узатди.
Тажрибали ярим ҳимоячи Қирғизистон миллий терма жамоаси сафида 29 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйган.
Фикрлар