Легионеримиз. Эркинов жамоаси Москвада мағлуб бўлди, Йўлдошев жамоаси ғалаба қозонди

Россия премьер-лигасининг сўнгги, 30-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Торпедо" баҳси бўлиб ўтди.  Легионеримиз Ҳожимат Эркинов ўйинни асосий таркибда бошлади. Учрашув Москва жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Эркинов 82 дақиқа майдонда ҳаракатланди.

"Нижний Новгород" эса ўз майдонида "Химки"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иброҳимҳалил Йўлдошев 85 дақиқада захирадан майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, "Торпедо" янги мавсумни МФЛ да ўтказади, "Пари Нижний Новгород" эса РПЛда қолиш учун МФЛнинг "Родина" жамоасига қарши ўтиш ўйинларини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!