Легионеримиз клубини тарк этди
2022 йилнинг ёзида Қримнинг “Океан” жамоасидан тушган таклифни қабул қилиб, Керчга жўнаб кетган ҳамюртимиз - Хуршид Олимовнинг у ердаги фаолияти якунига етгани маълум бўлди.
Истеъдодли ярим ҳимоячи у ерга “Бухоро” клубидан кўчиб ўтганди. Легионер сифатида “Океан” сафида бир нечта ўйинларда иштирок этди. Мавсум ниҳоясига етгач, Олимов яна Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди.
Футболчи яна собиқ клуби – “Бухоро”нинг қишки машғулотларида иштирок этмоқда.
Фикрлар