Легионеримиз клубини тарк этди
Истеъдодли футболчилардан бири Шохруҳ Маҳмудхожиев мавсум бошида Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби аъзосига айланганди. Лекин у ерда ҳамюртимиз ўзи истаганчалик ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ.
Маълум бўлишича, Маҳмудхожиев “Хўжанд” клубини тарк этди. Бу хабарни жамоа бош мураббийи Рустам Ходжаев Sports.uz сайтига берган интервьюсида тасдиқлади.
Айни пайтда Шохруҳнинг олдида Суперлигадан таклифлар бор. Шу кунларда футболчи янги жамоага ўтиши кутилмоқда.
Фикрлар