Легионеримиз ўзини ҳайратга солган футболчи кимлигини айтди
ФИФА кунлари муносабати билан миллий чемпионатларда эълон қилинган икки ҳафталик танаффус давом этмоқда.
Икки нафар ўзбек легионери - Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев ўйнаётган “Рубин” клуби матбуот хизмати жамоа вакиллари орасида сўровнома ўтказиб, ўзларини ҳайратга солган ва болаликдан мухлислик қилган футболчилар ҳақида сўради.
Сўровномада саволларга жавоб берган “Рубин” аъзолари ўзлари ёқтирган футболчиларга таъриф ҳам берди.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ушбу сўровномада кимлар қайси футболчиларни танлагани ҳақида маълумот беради.
Рашид Раҳимов, “Рубин” бош мураббийи:
Франк Райкард – ўз даврида жуда зўр ўйнаган. Айниқса, ўйинни тушуниш ва кураш олиб боришда беназир эди. Унинг кучли жиҳатлари кўп бўлган.
Артур Нигматуллин:
Оливер Кан – Мен уни биринчи бор кўрганимдан бери унга ўхшашга ҳаракат қиламан. Ўзига бўлган ишончи ёқади.
Александр Зотов:
Клод Макелеле – Меҳнаткаш , баджаҳл ва меҳнатсевар.
Валентин Вада:
Ҳамюртларим Лионель Месси ва Хуан Роман Рикельмени танлайман.
Марвин Чуни:
Криштиану Роналду – энг зўри.
Дардан Шабанхаджай:
Шубҳасиз, Криштиану Роналду.
Умарали Раҳмоналиев:
Бразилиялик футбол афсунгари Роналдиньо ва меҳнатсевар Нголо Канте.
Дмитрий Кабутов:
Роналдиньо – унинг техникаси ҳайратга солади.
Никита Васильев:
Неймар – энг зўри.
Марат Апшацев:
Кака – энг яхшиси.
Эслатиб ўтамиз, “Рубин”да икки нафар легионеримиз Умарали Раҳмоновлиев ва Рустам Ашурматов тўп тепмоқда. Қозонликлар Россия Премьер-лигасида 11 та учрашувда 15 очко тўплаб, еттинчи ўриннни эгаллаб турибди.
Жорий мавсумда Ашурматов Премьер-лиганинг бешта ўйинида иштирок этган бўлса, Раҳмоналиев икки маротаба майдонга тушди.
“Рубин” чемпионатдаги навбатдаги учрашувини 20 октябрь куни Москванинг “Динамо” жамоасига қарши ўз майдонида ўтказади.
Фикрлар