Легионеримиз Россия клубига иккита гол урди

Қозоғистон Премьер-лигаси вакили “Тобол” янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўрмоқда. Кустанайликлар ўқув-машғулот йиғини давомида Россиянинг “Енисей” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Баҳсда “Тобол” 2:1 ҳисобида зафар қучди. Беллашувнинг 16-дақиқасида легионеримиз Игорь Сергеев ҳисобни очди. Ордан икки дақиқа ўтиб, “Енисей” жамоаси ҳисобни тенглаштирди.

“Тобол”нинг асосий тўпурари ҳисобланган Игорь Сергеев танаффусгача красноярскликлар дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Игорь Сергеев “Тобол” сафида 2021 йилнинг ярмидан тўп тепиб келмоқда. Тажрибали ҳужумчимиз бу жамоада Қозоғистон чемпионати ғолиби ва совриндори бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!