Легионеримиз Россияни забт этишга келди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг истеъдодли футболчиларидан бири Рустам Ашурматов фаолиятини Россиянинг “Рубин” жамоасида давом эттириши расман эълон қилинди. 26 ёшли футболчимиз янги жамоа сафига қўшилганидан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

K007kYHhpMUHPd5-QJu4l5IZv9s8hguB

- “Рубин”га ўтганимдан кейинги таассуротларим супер. Анчадан бери кучли лигада ўйнашни орзу қилардим. Шунинг учун ҳам “Рубин”га ўтганимдан жуда хурсандман. Аслида менга ёзда таклиф билан чиқишганди, ўшанда клубим билан амалдаги шартнома борлиги учун дарров келишнинг имконини тополмагандим.

- Янги жамоангда қандай кутиб олишди? Йиғиннинг дастлабки кунларидан қандай таассурот олдинг?

- Зўр кутиб олишди. Ўйинчилар ва мураббийлардан бунақа кутиб олишларини кутмагандим. Ҳаммаси жуда ёқимли бўлди. Ўзимни аввалдан шу жамоада бўлгандек ҳис қилдим.

- “Рубин”да ҳамюртинг Умарали Раҳмоналиев бор. Мослашишда бир-бирларингга ёрдам беряпсизларми? Яна кимлар билан яқинроқ танишиб олдинг?

- Умарали ҳам келганига кўп бўлгани йўқ, шу боис, бир биримизга ёрдамлашяпмиз. Ҳамма билан яхши муносабатдаман.

- Россиянинг об-ҳавоси совуқ. Совуққа чидамлимисан? Минус ҳароратда ҳам ўйнашга тайёрмисан?

- Ўзбекистондан ҳам қишда совуқ бўлади, шунинг учун ҳам бунга мослашганмиз. Россияда янада совуқроқ, лекин ўйнаса бўлади.

- Ўзинг ҳақингда кўпроқ маълумот берсанг. Қайси позицияда ўйнайсан? Кусли томонларинг нимада?

- Марказий ҳимоячиман. Мендан айнан мана шу позицияда фойдаланишади, деб ўйлайман. Кучли томонларим ҳақида гапиришим қийин. Буни мураббий ва мухлислар баҳоласин.

- Бу мавсумда  мақсадинг қандай?

- Премьер-лигага чиқиш керак. Жамоага қўлимдан келганича ёрдам беришни истайман.

- Қозон шаҳри ҳақида нималар биласан?

- Қозонга биринчи маротаба бораман. Лекин кўп эшитганман. Чиройли шаҳарлигини биламан ва янада кўпроқ нарсаларни билиб олмоқчиман.

6d188721f0e0a03e0b99fd0b480d2fb6

Рустам Ашурматов “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Юртимизда “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. 2019-2022 йиллар давомида Жанубий Кореянинг “Кванджу” ҳамда “Канвон” жамоаларида ўйнаган.

Клублар миқёсида жами 194 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, рақиблар дарвозасини ўн маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига учта голли пас узатган.

Рустам 2017 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ҳозиргача 22 та учрашувда қатнашган.

Ашурматовни ўз сафига қўшиб олган “Рубин” ўтган мавсумда Россия премьер-лигасидан тушиб кетган эди. Айни пайтда биринчи лигада учинчи поғонада бормоқда ва яна олий дивизионга кўтарилиш учун жуда яхши имкониятга эга.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!