Легионеримиз “Шахтёр”дан кетадими?

Беларусь чемпиони – “Шахтёр” жорий мавсумда ҳам чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қилмоқда. Солигорскликлар дастлаб, ўз уйида “Минск”ни 1:0 ҳисобида енгган бўлса, кейинги баҳсда “Энергетик-БГУ” майдонидан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.

Бу йил “Шахтёр”да Бекободнинг “Металлург” жамоасидан таклиф қилинган Шаҳзод Убайдуллаев тўп тепмоқда. У биринчи учрашувда захирадан майдонга тушиб, ўн дақиқа ўйнаганди. Кейинги баҳсда асосий таркибга киритилди. Бу баҳсда ҳамюртимиз пенальти ишлади. Бироқ, иккинчи бўлим бошида захирага олинди.

CWea7vZPwDI

Аслида чемпионат ўйинларидан олдин Шаҳзод Убайдуллаев бошқа жамоага берилиши ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бу мавзу ҳамон долзарб. Беларуслик журналистлар ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўзбекистонлик легионернинг жамоадаги ўрни ҳақида бош мураббий Роман Григорчукка савол беришди.

- Аввало учрашувд уч очко олганимиздан мамнунлигимизни айтишни истардим. Рақибимиз кучли жамоа эканини билардик. Улар тезкор, мақсад сари интилувчан ва кўп нарсага қодир футболчиларга эга. Ғалаба қозонган бўлсак-да, бу учрашувдан ўзимиз учун етарлича хулосалар чиқардик. Биз биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан олдинда бораётган ҳолатда рақибни тиз чўктиришимиз керак эди. Иккинчи таймда ҳаммаси аксинча бўлди, - деди “Шахтёр” бош мураббийи Роман Григорчук.

“Шахтёр” аввал тўрт  ҳимоячи, кейин учта марказий ҳимоячи билан ўйнади...

- Тактика ҳақида гапирсак, кам бўлса-да, хатога йўл қўйдик. Йигитлар қандай айтилган бўлса, шундай ўйнади. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Тактика рақибга қараб танландими?

- Буни турлича изоҳлаш мумкин. Ҳужум уюштиришда рақибнинг заиф томонларини инобатга оламиз. Ҳимояланишда эса, рақибнинг имкониятларини чуқур ўрганиб чиқиб, ўйин ташкил қиламиз.

- Ҳужумдаги учлик – Игорь Стасевич, Дембо Дарбо ва Шаҳзод Убайдуллаев позицияларини кўп алмаштиришди. Бу сизнинг қарорингизми ёки ўзларининг ташаббусими?

- Ҳужумкор футболчилар жойини кўп алмаштириб ўйнаши керак. Лекин бу учликдагилардан Шаҳзод ва Дембо кўпроқ ўрин алмашиши керак эди. Стасевич бошқа позицияга ўтиб қолган вазиятлар ҳам кузатилди.

- Убайдуллаевнинг “Энергетик-БГУ”га ижарага берилиши ҳақида кўп гапирилди. Унинг “Шахтёр”да қолиши ҳал бўлдими? 

- У йиғинларнинг бошидан биз билан бирга ва унга ишонч билдирамиз. Лекин янги чемпионатга кимдир тезроқ, бошқаси секинроқ мослашишини инобатга олиш кераклигини ҳам тушунишимиз ва инобатга олишимиз шарт. Ҳозирча, Шаҳзод ўзини кўрсатиши учун ўйин амалиётини тақдим қиляпмиз.

photo_2021-01-29_20-51-42

Дарҳақиқат, Шаҳзод Убайдуллаев жорий йилнинг январь ойида “Шахтёр” таклифини қабул қилиб, солигорскликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Мавсумолди тайёргарлик машғулотларида ёш ҳужумчимиз фаол иштирок этди. Бирлашган Араб Амирликларида ташкил қилинган  йиғинда тўртта гол билан жамоа тўпурари бўлди. Убайдуллаев ўртоқлик учрашувларида Арманистоннинг “Пюник”, Россиянинг “Родина”, Бирлашган Араб Амирликлари вакили – “Лива”  ва “Дубай Сити” жамоалари дарвозасини ишғол қилди.

Чемпион жамоа тўпурар легионеримиздан нега воз кечяпти?

Икки легионеримиздан бири Европада илк совринга эга бўлади!

Беларусь футболи: Шаҳзод зўрми ёки Шаҳбоз?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!