Легионеримиз терма жамоа йиғинига жалб этилди (фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойидаги ФИФA кунларидан унумли фойдаланган ҳолда, халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар берган эдик.
Швеция термаси билан ўтказиладиган баҳсга легионерларимиз ҳам тўлиқ таркибда жалб этилиши мумкин. Биринчилардан бўлиб, Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган "Тобол" клуби ўз расмий саҳифалари орқали ҳамюртимизнинг йиғинга чақирилгани ҳақида маълумот берди. Эслатиб ўтамиз, ҳали ЎФA йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини тақдим этмаган.
Ўзбекистон ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйига 5-сентябрь санасида Стокголмдаги “Friends” стадиони мезбонлик қилади.
Фикрлар