Легионеримиз – энг зўр гол муаллифи! (Видео)

Беларусь Олий лигаси 3-турининг энг чиройли голлари аниқланди. Эътиборлиси, ушбу голлар орасидан БАТЭ сафида тўп тепадиган ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаровнинг голи ҳам ўрин олди.

Умаровнинг "Гомель" клуби дарвозасига киритган биринчи голи Беларусь футбол федерацияси матбуот хизмати томонидан эълон қилинган энг чиройли голлар тўртлигида биринчи ўринда эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!