Легионеримизнинг клуби "Навбаҳор"га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

Истеъдодли футболчимиз Жасур Жалолиддинов кўчиб ўтган Қозоғистоннинг "Қайтар" клуби янги мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда.

Жумладан, жамоа 12-22 февраль кунлари 4 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Дастлаб, Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган "Навбаҳор" легионеримизнинг янги клуби билан ўйнайди.

Сўнгра Киевнинг "Динамо"си, "Сочи" ҳамда "Рига"га қарши беллашувлар ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!