Легионерлар "Нефтчи"га ғалаба келтирди ва яна қизил карточка!

Хабарингиз бор, “Нефтчи”  Суперлиганинг 16 турида Жиззаҳда "Сўғдиёна" жамоаси  билан тур учрашувида майдонга чиқиши лозим эди. Бироқ жиззахликлар OФК Кубогининг навбатдаги босқичида иштирок етаётгани боис, ушбу учрашув жорий йилнинг 13 сентябрига  қолдирилган бўлиб, жамоамиз  шу фурсатдан  фойдаланган ҳолда Қувасой шаҳрининг "Цементчи"  ФК билан назорат учрашувида майдонга чиқишди.

Хужумларга бой бўлган беллашувда “Нефтчи” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 25-дақиқасида бурчак тўпидан етказилган тўпни ҳимоячимиз Дарко Станоевич боши билан дарвозага жойлаб қўйди, иккинчи бўлимда эса қатор ўзгаришлар амалга оширди. Учрашувнинг 71-дақиқасида жарима тўпи тепиш хуқуқига эга бўлган жамоамиз жарима тўпидан чиройли тарзда фойдаланди. Алексей Ларинга етказилган тўпни чиройли зарба билан дарвозага жойлади. Шундан сўнг Аббос Ғуломов рақибга қарши қўпол ўйнагани учун ҳакам томонидан қизил карточка билан "сийланди". Учрашувнинг 86-дақиқасига келиб, қувасойлик футболчилар жамоамиз ҳатосидан унумли фойдаланиб дарвозамизга йўл топа олди ҳисоб 2:1. Қолган дақиқаларда дарвозага гол киритилмади ва  учрашув шу ҳисоб билан якунланди.

“Нефтчи”: Акбар Тўраев (Евгений Конюхов, 46), Дарко Станоевич (Алексей Ларин, 60), Aндрей Мишенко (Саламат Қутитибоев, 73), Нодирҳон Неъматхонов, Лутфулла Тўраев (Абдуллоҳ Олимов, 60), Фозил Мусаев (Дониёр Мадаминов, 85), Aброр Исмоилов (Суннатилло Абдуллажонов, 73),  Мирзоҳид Ғофуров (Дониёр Валиев,65), Умар Адҳамзода (Муҳсин Убайдуллаев,70), Шаҳзод Убайдуллаев (Аббос Ғуломов, 65),  Улуғбек Ҳошимов (Иззат Абдуллаев, 65).

“Нефтчи” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!